Линклар

logo-print

Ўзбекни калтаклашда гумонланганлар қўлга олинди


Москванинг шимоли-ғарбий туманларидан бирида Ўзбекистон фуқаросини калтаклашда гумон қилинган уч ўсмир ҳибсга олинди.

Москва милициясининг билдиришича, ўсмирлар Ўзбекистоннинг 49 ёшли фуқаросига тан жароҳати етказиб, унга тегишли қимматбаҳо буюмларни олиб қўйган. Ҳозир Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилган. Шунингдек, ҳибсга олинган ўсмирларнинг хорижликларга ҳужум қилишга оид бошқа жиноятларга ҳам алоқаси бор ёки йўқлиги ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG