Линклар

НАТО Канада ҳарбийлари сони қисқартирилмаслигини истайди


НАТО Канада ҳукуматини Афғонистондаги ҳарбийлари сонини қисқартирмасликка чақирди.

Канада ҳукумати ўзининг Афғонистондаги ҳарбийларига қўшимча кўмак кўрсатилган тақдирдагина бу қўшинлар мандати яна узайтирилиши мумкинлигини билдирган эди. Канадаликлар “Толибон” жангариларига қарши амалиётлар ўтказиш учун Афғонистонга НАТОнинг қўшимча минг кишилик контингенти ва янги қурол-аслаҳа юборилишини талаб қилганди.

НАТО матбуот котиби сўзларига кўра, Канада ҳукуматининг таклифи кейинги ойда альянснинг Литвада ўтказилиши кутилаётган учрашувида муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG