Линклар

Алоқаларни ривожлантириш расмий Белградга боғлиқ


Дания бош вазири Андерс фог Расмуссен ЕИ Сербия билан ҳамкорлик қилиш борасида барча имкониятларни ишга солгани ҳамда бу алоқаларни бундан буён ривожлантириш расмий Белградга боғлиқ бўлиб қолганини маълум қилди.

Унинг бу баёноти Сербияда якшанба кунга белгиланган президент сайловидан аввал янгради.

Дания бош вазирининг билдиришича, Сербиядаги сиёсий жараёнлар бу давлатнинг ЕИ билан интеграциялашувига таъсир этмай қолмайди. Бу жараёнда Белграднинг халқаро трибунал билан ҳам ҳамкорлиги инобатга олинади.

Куни-кеча ЕИ ташқи ишлар вазирлари ЕИнинг Сербия билан тузилажак “Барқарорлик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартномаси лойиҳасини муҳокама қилган эди.

Шунингдек, Косово бош вазири Ҳошим Тачи Сербиядаги президент сайловида ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, унинг ҳукумати ўлка мустақиллигини эълон қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG