Линклар

Кениядаги зўравонликлар “этник тозалаш” сифатида баҳоланди


АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Жендаи Фрезер Кенияда давом этаётган зўравонликларни “этник тозалашлар”, дея баҳолади.

АҚШ расмийсининг бу баёноти Африка кенгашининг Эфиопияда ўтказилаётган анжумани чоғида янгради.

Кения полицияси тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда давом этаётган зўравонликлар оқибатида сўнгги 24 соат давомида 22 киши ҳалок бўлган.

Зўравонликларга чек қўйиш мақсадида ҳукумат ва мухолифат вакиллари ўртасида воситачилик қилган БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннаннинг ҳам уринишлари самара бермагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG