Линклар

logo-print

Журналистни калтаклаганликда гумонланганлар қўлга олинди


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Остона шаҳрида германиялик журналист Маркус Бенсманни калтаклаганликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинганини эълон қилди.

ИИВ матбуот котиби Боғдат Хўжаҳмедовнинг сўзларига кўра, Остона шаҳри ички ишлар департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган 3 кишидан бири хусусий фирмада қўриқчи бўлиб ишлаган. Яна бири шахсий машинасида киракашлик билан шуғулланиб келган.

“Биз қўлга олинганлардан М.Бенсманнга тегишли бўлган мобил телефон, куртка ва пойафзални топдик. Германиялик журналистнинг калтакланиши юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда. Яна бир бор таъкидлайманки, германиялик журналистга уюштирилган ҳужум криминал характердаги жиноятлардан бири бўлган”,- деди Б.Хўжаҳмедов.

Қозоғистон пойтахти ҳақида фильм олишни режалаштириб, Остонага келган Маркус Бенсманн 20 январь куни номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди. Баъзи кузатувчилар журналистга ҳужум ортида сиёсий мотивлар ҳам борлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG