Линклар

Москвада Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди


Москва шаҳрининг шарқий қисмида Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

“Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг жасади сешанба куни кечқурун топилган.

Шу куннинг ўзида пойтахт шимолида Қирғизистон фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилгани маълум бўлди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Брод сўзларига кўра, жорий йил давомида Россияда миллий нафрат асосида содир этилган жиноятларда 14 киши нобуд бўлган. Бундай жиноятлар кўпроқ Москва, Санкт-Петербург ва Тольятти шаҳарларида содир этилмоқда.

Маълум бўлишича, январь ойи давомида миллий нафрат асосида содир этилган жиноятларда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ўлган.
XS
SM
MD
LG