Линклар

Афғонистонлик ўзбек рассоми


Олим Кўҳкан Афғонистонлик машҳур ўзбек рассоми, профессор Ғуломмуҳаммад Майманагий ўзининг такрорланмас асарлари билан нафақат мамлакат ичкарисида, балки чет элларда ҳам танилган.

Унинг ҳалти ва фаолияти 19-аср охири ва 20-аср бошларига тўғри келади. У 6 синфгача туғилган юрти - Афғонистоннинг шимолий вилоятларидан бўлмиш Форлб маркази Маймана шаҳрида ўқиган. Кейин отаси билан Кобулга сургун этилади. Бетакрор талант ва истеъдод эгаси бўлган Ғуломмуҳаммад Афғонистон подшоҳи Омонулло эътиборига тушади.

Афғонистонлик ўзбек рассоми Сиддиқ Жакфарнинг айтишича, подшо Ғуломмуҳаммадни рассомлик бўйича олий таълим олиш учун Германияга жўнатади. Германияда профессор унвонини олишга муваффақ бўлган Ғуломмуҳаммад ўз ватанига қайтиб келиб Кобулда санъат лицейини очади ва фаолиятини давом эттиради.

Сиддиқ Жакфарнинг билдиришича, профессор асарларидан жуда оз қисми Афғонистонда қолган. Унинг катта қисми чет эл музейлари ҳамда фарзандлари томонидан хорижда сақланади.

Сиддиқ Жакфар ўз даврида Ғуломмуҳаммад Майманагий асарлари ҳар томонлама олиб қаралганда минтақада бетакрор бўлганини таъкидлади.

“Эрон, Покистон ва Шарқ давлатларида унинг кўплаб асарлари бор. Унинг қўли гуллиги ўша даврдаёқ жуда юксак баҳоланган”,- дейди Сиддиқ Жакфар.

Ҳозирги кунда марҳум профессор Ғуломмуҳаммад Майманагий номида Кобулда катта санъат маркази очилган ва фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG