Линклар

Номзодларнинг сайлов кампанияси тугади


31 январь куни Сербияда президент сайловида иштирок этаётган номзодларнинг сайлов кампанияси ўз ниҳоясига етди.

Сербия президентлигига асосий номзодлар - ғарбпараст Борис Тадич ва ашаддий миллатчи Томислав Николич Белградда митинг ўтказди. Шунингдек, улар чоршанба куни миллий телеканалда бўлиб ўтган телемунозарада иштирок этди.

Борис Тадич Сербиянинг ЕИга қўшилиш тарафдори эканини, Томислав Николич Россия билан яқинлашиш сиёсатини юрғизишини эълон қилди. Бироқ ҳар иккала номзод ҳам Косово мустақиллигига қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG