Линклар

Истанбул яқинида портлаш юз берди


Истанбул яқинидаги саноат ҳудудлардан бирида рўй берган бу портлаш оқибатида 17 киши нобуд бўлди, қирққа яқин одам жароҳатланди.

Туркия расмийларининг билдиришича, портлашдан уч қаватли бино қулаб тушган. Вайроналар остида камида тўрт киши бўлиши мумкин.

Расмийлар бу қўпорувчилик ҳаракати бўлиши мумкинлигини инкор этди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бинодаги ускуналарнинг техник носозлиги сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG