Линклар

Мухолифатчи депутат ҳалок бўлди


Кенияда давом этаётган зўравонликларда яна бир мухолифатчи депутат ҳалок бўлди.

Жорий ҳафта бошида ҳам номаълум шахслар Найробида мухолифатчи депутатни ўлдириб кетган эди.

Кениядаги президент сайловидан сўнг мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда 800дан ортиқ фуқаро нобуд бўлди, минглаб одамлар эса яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлди.

30 январь куни Африка кенгашининг Эфиопияда ўтказилаётган анжуманида чиқиш қилган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Жендаи Фрезер Кенияда давом этаётган зўравонликларни “этник тозалашлар”, дея баҳолаган эди.
XS
SM
MD
LG