Линклар

logo-print

Масжиддаги портлашда олти киши ўлди


Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида масжидда рўй берган портлашда олти киши ҳалок бўлди, ўнга яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш томонидан амалга оширилган бу ҳужумда Ҳилманд вилояти ҳокими ўринбосари Пирмуҳаммад ҳам ҳалок бўлган.

Кобулда эса машина ўрнатилган бомба портлашидан 1 киши ўлди, 4 киши жароҳатланди.

Маълум бўлишича, Кобулдаги портлаш учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG