Линклар

logo-print

Рудольф Жулиани пойгадан чиқди


Нью-Йорк собиқ мэри, республикачи Рудольф Жулиани АҚШ президенти лавозимига номзодларни сайлаш пойгасидан чиққанини эълон қилди.

Р.Жулиани 29 январь куни Флорида штатида бўлиб ўтган номзодларга овоз бериш жараёнида ғалаба қозонган республикачи Жон Маккейнни қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Жон Маккейн АҚШ қуролли кучлари олий бош қўмондони лавозими учун муносиб номзоддир. У Америка қаҳрамони. АҚШ Оқ уйда бундай қаҳрамонлар хизматидан фойдаланиши мумкин”,- деди Р.Жулиани.

Бундан бир кун аввал демократлардан АҚШ президенти лавозимига номзод Жон Эдвардс ҳам сайлов пойгасидан чиққанини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG