Линклар

Ўзбекистон расмий делегацияси Туркманистонга сафар қилди


Хабарларга кўра, таркибида Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев ва иқтисод вазири Ботир Хўжаев бўлган расмий делегацияни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов қабул қилган. Қабул чоғида ўзаро ҳамкорликнинг ривожи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ашхободда Ўзбекистон ютуқлари кўргазмаси иш бошлади. Туркманистон раҳбари бу кўргазма икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига туртки бўлиб қолишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG