Линклар

Канада ўз қўшинларига кўмакни талаб қилмоқда


Канада бош вазири Стефан Ҳарпер НАТОга аъзо давлатлар томонидан Канаданинг Афғонистондаги қўшинларига кўмак кўрсатилмаса, улар бу мамлакатни тарк этиши тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.

Канада бош вазири матбуот котибининг билдиришича, С.Ҳарпер Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Мулоқот чоғида С.Ҳарпер агар НАТО Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбормаса, Канада ҳукумати 2009 йилнинг февралига қадар Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишини маълум қилган.

Канада бош вазири худди шундай огоҳлантиришни 30 январь куни АҚШ президенти Жорж Бушга ҳам етказган эди.
XS
SM
MD
LG