Линклар

logo-print

Россия ЕХҲТни саботажда айблади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги ЕХҲТни мамлакатдаги президент сайловини саботаж қилишга уринаётганликда айблади.

“Президент сайловини кузатиш юзасидан ЕХҲТга юборган таклифларимиз улар томонидан саботаж қилинмоқда. Биз, ўз навбатида, суверен давлат тамойилларига асосланган ҳолда зарур чораларни кўрмоқдамиз”,- деди Россия ТИВ вакили Сергей Рябков.

Жорий ҳафта бошида ЕХҲТ агар Россия ҳукумати халқаро кузатувчиларга жорий этган тақиқларини енгиллаштирмаса, ташкилот 2 мартга белгиланган президент сайловини кузатишдан бош тортиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG