Линклар

Резолюцияда Эрон учун аниқ мужда бор


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кисляк БМТ Эрон ядровий дастури юзасидан таклиф қилаётган резолюция лойиҳасида расмий Теҳронга аниқ мужда борлигини маълум қилди.

С.Кислякнинг билдиришича, Эрон ҳукуматидан ўзининг ядровий дастури борасида Атом энергияси халқаро агентлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилиш талаб этилмоқда.

Ўтган ой якунида БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги резолюция лойиҳаси матни борасида келишувга эришган эди.
XS
SM
MD
LG