Линклар

“Ал-Қоида”га қарши амалиётлар ўтказилади


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакат шимолида “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг қамровли ҳарбий амалиёт ўтказилишини маълум қилди.

Нурий ал-Маликийнинг бу баёноти Ироқда сўнгги икки кун давомида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг янгради.

Ироқ бош вазирининг айтишича, Саддам Ҳусайн тарафдорлари ва қуролли исёнчи гуруҳлар Мосул шаҳри атрофида ҳануз фаолият юритмоқда.

Ироқ ҳукумати ва АҚШ қўшинлари қўмондонлиги жума куни Бағдод бозорларида рўй берган портлашларни кескин қоралаб, бу портлашларда “Ал-Қоида” ҳаракатини айблади.
XS
SM
MD
LG