Линклар

Дўстум ҳибсга олинмайди


Афғонистон полицияси этник ўзбек генерали Абдул Рашид Дўстум ҳисбга олинмаслигини маълум қилди. Шунингдек, унинг Кобулдаги уйи атрофидаги қуршов ҳам олиб ташланди.

2 февраль куни Абдул Рашид Дўстум сайлов штабининг собиқ аъзоларидан бири генерал одамлари томонидан ўғирлаб кетилгандан сўнг Афғонистон полицияси унинг Кобулдаги қароргоҳини қуршовга олган эди.

“Генерал Дўстум ҳукумат расмийси. Кеча рўй берган воқеа жиноят ишидир. Афғонистон прокуратураси бу жиноят юзасидан текширув ўтказиб, ўз хулосасини эълон қилади. Мазкур вазиятда ким айбдор ёки бегуноҳлигини аниқлаш полициянинг иши эмас”,- деди Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замараи Башарий “Озодлик” радиосига.
XS
SM
MD
LG