Линклар

logo-print

Шри-Ланкада яна портлаш рўй берди


Шри-Ланка шимоли-шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 17 фуқаро жароҳатланди. Бу сўнгги тўрт кун давомида Шри-Ланкада содир этилаётган учинчи портлашдир.

Куни-кеча пойтахт Коломбода худкуш аёл томонидан содир этилган портлашда ўн киши ўлган, юзга яқин фуқаро жароҳатланганди. Шунингдек, мамлакатнинг Дамбулла шаҳрида автобус портлатиб юборилиши оқибатида 18 киши нобуд бўлган эди.

Шри-Ланка ҳукумати содир этилган портлашларда “Тамил йўлбарслари” гуруҳини айблади.
XS
SM
MD
LG