Линклар

Президент кенгаши янги қонунни тасдиқлади


Ироқдаги президент кенгаши мамлакат собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг “Баас” партияси аъзоларига жамият ҳаётида фаол қатнашишга рухсат берадиган қонунни тасдиқлади.

Айрим кузатувчилар мазкур қонун Ироқдаги миллий бирдамлик сари қилинган муҳим қадам бўлишини айтмоқда.

2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилгандан кейин минглаб суннийлар давлат идораларидан ишдан бўшатилган эди. Бу, ўз навбатида, шиалар етакчилигидаги Ироқ ҳукумати ва АҚШ кучларига қарши исёнлар бошланишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG