Линклар

Худкуш савдо марказига ҳужум қилди


Исроилнинг Димона шаҳридаги савдо марказида худкуш амалга оширган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнга яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, портлаш Исроилдаги махфий ядровий иншоат яқинидаги савдо марказида содир этилган. Айни пайтда Исроил полицияси яна бир худкушни отиб ўлдирганини маълум қилди.

Фаластиннинг “Ал-Ақсо жафокашлари” гуруҳи Димона шаҳридаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. “Ҳамас” ва “Исломий жиҳод” ҳаракатлари эса бу портлашни Исроил истилосига қарши ҳужум, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG