Линклар

logo-print

Борис Тадич сайловда ғалаба қозонди


Сербияда ўтказилган президент сайловининг иккинчи босқичида амалдаги ғарбпараст давлат раҳбари Борис Тадич ғалаба қозонди.

Сербия Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, Борис Тадич 51 фоиз овоз олган, унинг рақиби ашаддий миллатчи ҳисобланмиш Томислав Николич 47 фоиз овоз тўплаган.

ЕИ Сербиядаги сайлов натижаларини олқишлади. ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Б.Тадични ғалаба билан табриклади ва сайлов натижаларини Сербия халқининг улкан муваффақияти, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG