Линклар

logo-print

Тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлди


АҚШ ҳарбийларининг Бағдодда ўтказган амалиёти чоғида тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлди.

Ироқ расмийларининг билдиришича, АҚШ ҳарбийлари пойтахтдаги амалиёт чоғида бир хонадонга бостириб кирган ва у ердаги оила аъзоларини отиб ташлаган.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса ҳарбийларга қарата ўт очилгани ва улар ўзини ҳимоялаш мақсадида қуролланган шахсларни йўқ қилганини билдирди.

Ироқ полициясининг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийларининг амалиёти оқибатида яна икки қиз жароҳатланган ҳамда улардан бири шифохонага олиб кетилаётган пайтда ўлган.
XS
SM
MD
LG