Линклар

Сулҳ таклифи рад этилди


Чад бош вазири Нуриддин Делва исёнчи гуруҳларнинг сулҳ тўғрисидаги таклифини рад этди.

Бош вазирнинг билдиришича, жангари гуруҳлар оғир талафот кўрган ҳамда вазиятни ҳукумат кучлари назорат қилмоқда.

Бундан бироз аввал Чад пойтахтининг кўп қисмини қўлга киритган исёнчи гуруҳлар ҳукумат билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини маълум қилган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро ҳамжамиятни Чад ҳукуматини қўллаб-қувватлашга чақирди. Франция президенти Николя Саркози эса Франция ўз собиқ колониясининг ички ишларига аралашиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG