Линклар

Талаблар енгиллаштирилди


Россия Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросига қўйган талабини енгиллаштирди.

Аввалроқ ЕХҲТ 2 март кунига белгиланган президент сайловини кузатиш юзасидан Россия ҳукумати қўйган талаб борасида эътироз билдирган эди.

Россия МСК вакили Игорь Борисовнинг айтишича, эндиликда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ўз кузатувчилари сонини 70дан 75 кишига ошириб, уларни 20 февралга қадар Россияга юбориши мумкин.

ЕХҲТ Россиянинг бу таклифига эътироз билдириб, ўз кузатувчиларининг 15 февраль куни Россияга боришига рухсат берилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG