Линклар

Афғонистонда портлашлардан етти киши ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлаши оқибатида етти киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийлар тарқатган маълумотга кўра, Ҳилманд вилоятида содир этилган биринчи портлашда беш киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган.
Қандаҳор вилоятидаги иккинчи портлашда эса полициянинг икки ходими нобуд бўлган.

Бу портлашлар учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG