Линклар

Афғонистондаги вазиятга оид янги ҳисобот эълон қилинди


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар институти тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, агар НАТО қўшинлари “Толибон” жангариларини мағлуб этмаса, Афғонистоннинг инқирозга юз тутган давлатга айланиши хавфи бор.

Янги ҳисоботга кўра, “Толибон” жаҳон бўйлаб диний экстремизмнинг ёйилиши ҳамда Афғонистон ичкарисидаги зўравонликларнинг кенгайишига сабабчи бўлмоқда.

Ўтган ҳафтада АҚШ Президентлик тадқиқот маркази ҳам ўз ҳисоботида Афғонистондаги вазият борасида халқаро жамоатчиликни жиддий огоҳлантирганди.

Айни пайтда Жаҳон банки ва Буюк Британиянинг Халқаро ривожланиш департаменти Афғонистонда кўкнори етиштиришга қарши кураш учун халқаро ҳамжамият 2 миллиард доллар сарфлаши лозимлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG