Линклар

Яна тўрт тақирбош қўлга олинди


Москвада тақирбошлар устидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан яна тўрт ўсмир ҳибсга олинди.

Россия прократурасининг маълум қилишича, ҳибсга олинган ўсмирларга қасддан одам ўлдириш айби қўйилган. Тергов натижаларига кўра, бу ўсмирлар миллий нафрат асосида амалга оширилган 20га яқин қотилликка алоқадор бўлиши мумкин.

Мазкур жиноят иши юзасидан жами тўққиз киши, жумладан, гуруҳ етакчиси Артур Рино ҳам ҳибсга олинган. Петербурглик 18 ёшли бу талаба шахсан 37 кишини ўлдирганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG