Линклар

logo-print

С.Зайнобиддинов: “Озод бўлишни ҳар куни кутар эдим”

  • Абдулла Искандар

http://www.ghostproxy2.com/cgi/nph-ghost.cgi/000110A/http/tbn0.google.com/images=3fq=3dtbn:96G9kZpnLj3_aM:http:/=2fnewsimg.bbc.co.uk/media/images/41178000/jpg/_41178095_ap_zaynabitdinov203.jpg “Озодлик” мухбири Ўзбекистон парламенти 2007 йил ноябрда эълон қилган амнистия асосида 2 февраль куни қамоқдан озод этилган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов билан суҳбатлашди.

Андижонда содир бўлган қонли воқеаларни қирғин, деб атагани ва бу ҳақда мустақил ахборот тарқатгани учун 2005 йилда 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган С.Зайнобиддинов кутилмаганда озод бўлганини айтади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларига кўра, 2 февраль куни Зангиота қамоқхонаси зобити Абдухолиқ Солиев ўзининг “Нексия” русумли машинасида уни Андижонгача олиб келиб қўйган ва бу ҳақда турмуш ўртоғидан тилхат олган.

“Озод бўлишни ҳар кун кутар эдик. Лекин айнан 2 февраль куни қамоқдан чиқишимни кутмаган эдим. Ҳаммаси бўлиб 2 йилу 8 ой 11 кун ўтирдим”,- дейди С.Зайнобиддинов.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаолларининг қамоқдан озод қилиниши Ўзбекистон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган мулоқотларнинг самараси сифатида кўрилмоқда.

Саиджаҳон Зайнобиддинов қамоқдалиги пайтида ЕИ вакиллари келиб унинг ҳолидан хабар олганини, улар билан бир соат гаплашганини билдирди. Шунингдек, у қамоқдалиги пайтида минглаб кишиларнинг қўлловини ҳис қилиб турганини таъкидлади.

“Менинг орқамдан уйимга кўп келишибди. Ҳозир мана бутун дунëдан келган 5000 тача хат турибди. “Амнисти интернейшнл” жуда кўп хат ëзган. Ҳужжатларимнинг ичида ҳам талай-талай хатлари бор. Мен бу ташкилотларга катта раҳмат айтаман”,- деди Саиджаҳон ака.

Саиджаҳон ака Тоштурмада пайтида халқаро радиолар орқали Ўзбекистондаги вазиятдан хабардор бўлиб турганини маълум қилди.

“Қамоқхоналарда халқаро радиоларни эшитиш маън қилинган. Лекин Тошкентдаги қамоқхонада “Озодлик”ни ўтган йилнинг май ойигача ҳаммасини эшитганман”,- деди С.Зайнобиддинов.

Саиджаҳон Зайнобиддинов 2005 йил декабрда ёпиқ кечган суд жараёнида 7 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Ўзбекистон ҳукуматини С.Зайнобиддиновни Андижон воқеалари ҳақида ҳақиқатни айтишга журъат этгани учун жазолаганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG