Линклар

logo-print

Хориждан электр келиши кўпайди, аммо муаммолар ҳал бўлгани йўқ

  • Гулнора Равшан

Туркманистон Тожикистонга узатилаётган электр энергияси ҳажмини 2 миллион киловаттга соатга оширди. Айни пайтда Тожикистон Туркманистондан кунига 5,5 миллион киловатт соат электр энергияси олмоқда.

“Барқи тожик” очиқ акциядорлик ширкати вакили Рашид Гуловнинг айтишича, 4 февраль куни Тожикистон хориждан 7,1 миллион киловатт соат электр энергияси олган. Шундан 500 минг киловатти Қирғизистондан олинган. Ўзбекистон эса ўзида вазият оғир қолаётгани сабабли қўшни давлатга умуман электр энергияси узатмаётир. Тожикистоннинг ўзида эса кунига 33 миллион киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

Р.Гуловнинг билдиришича, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ва хориждан импорт қилинаётган қарийб 40 миллион киловатт соат электр қувватининг аксарият қисми Душанбе ва атроф туманлардаги кўп қаватли биноларда яшовчи аҳоли ҳамда Тожикистон алюминий компаниясига тақсимланмоқда.
Мамлакатдаги бошқа саноат, тижорат ва хусусий корхоналарга эса давлат раҳбари топшириғига биноан электр қуввати берилиши бутунлай тўхтатилган.

Р.Гулов бир кеча-кундузда Сўғд ва Хатлон вилоятларига 3 миллион киловатт ва республикага бўйсунадиган туманларга 2 миллион киловатт соат электр қуввати берилаётганини маълум қилди. Бироқ Хатлон вилоятининг Фархор тумани энергетика тизими вакили Раҳим Каримов туман аҳолиси 21 январдан бери умуман электр қуввати билан таъминланмаётганини билдирди.

Чекка туманларда умуман электр таъминоти йўқлиги маълум бўлаётир. Шунинг учун жойлардаги ун тегирмонлари ҳам ишламаяпти. Натижада ун ва ун маҳсулотлари қимматлашгани кузатилмоқда.

Тожикистондаги энергетик бўҳрон туфайли хориж мамлакатлари ўз фуқароларини Тожикистонга сафар қилмасликка чақирмоқда. Жумладан, Канада ҳукумати ҳам ўз фуқароларига шундай мурожаат билан чиқди.
XS
SM
MD
LG