Линклар

Битим имзолаш кечиктирилди


Европа Иттифоқи Сербия билан “Барқарорлик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартноманинг имзоланишини кечиктирди.

“Белграддаги айрим сиёсатчилар бу шартноманинг имзоланишига тўсқинлик қилмоқда. Менимча, бу шахслар Сербия келажаги учун якшанба куни овоз берган халқнинг нидосини эшитмаяпти. ЕИ таклифи ўз кучида қолмоқда”,-деди ЕИнинг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рейн.

5 февраль куни Сербия бош вазири Воислав Коштуница ЕИнинг ҳамкорлик қилиш таклифини расмий Белград учун Косово мустақиллигини тан олишга қаратилган “тузоқ”, дея билдирган эди.
XS
SM
MD
LG