Линклар

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо минтақасини ўққа тутди


Исроил қўмондонлиги бу ҳаво зарбаси Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ фаластинликларга қарши амалга оширилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, мазкур амалиёт оқибатида бир фаластинлик жароҳатланган.

5 февраль куни Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасида ўтказган амалиёти чоғида “Ҳамас” ҳаракатининг саккиз аъзоси ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG