Линклар

НАТО масъулиятни тенг бўлиши керак


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс НАТОга аъзо давлатларни Афғонистонда ўтказилаётган аксилтеррор курашдаги масъулиятни тенг бўлишишга чақирди.

Лондонга сафар қилаётган К.Райс НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат этиб, уларни толиблар фаоллашиб бораётган Афғонистон жанубига қўшимча куч юборишга даъват қилди.

Хабарларга кўра, К.Райс Лондонда Буюк Британия расмийлари билан учрашиб, НАТОнинг Афғонистондаги стратегиясини муҳокама қилган.

Германия ҳукумати эса Афғонистонга қўшимча ҳарбий юборишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG