Линклар

“Ал-Қоида” етакчи қўмондонидан айрилганини тан олди


“Ал-Қоида”нинг Афғонистондаги етакчиси ҳаракатнинг таниқли дала қўмондонларидан бири халқаро кучлар томонидан ўлдирилганини тан олди.

“Ал-Қоида”нинг Афғонистондаги ҳаракатларига раҳбарлик қилиб келган Абу Лайс ал-Либийнинг АҚШ қўшинлари январь ойида Шимолий Вазиристонда ўтказган амалиёт оқибатида нобуд бўлгани тахмин қилиб келинаётган эди.

Куни-кеча Интернетда жойлаштирилган видеотасвирда “Ал-Қоида” етакчиси Мустафо Абу ал-Язид ўз сафдоши ал-Либийнинг ўлдирилиши “Ал-Қоида”нинг душманларига қарши олиб бораётган курашини янада мустаҳкамлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG