Линклар

Мухолифат намойиш ўтказди


Тбилисида мухолифат вакилларининг 5 январь кунги президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Намойишчилар мамлакат президенти Михаил Саакашвили ҳамда Грузия Марказий сайлов комиссияси раиси Леван Тархнишвилини сайлов натижаларини қалбакилаштиришда айблади.

МСК ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти истеъфога чиқарилиши ҳамда Тбилисидаги 7 ноябрь кунги намойиш иштирокчилари қамоқдан озод этилишини талаб қилган мухолифатчилар яқин кунларда яна норозилик намойишлари ўтказишни маълум қилди.
XS
SM
MD
LG