Линклар

НАТО Афғонистонни ҳаракатга ундамоқда


Вильнюсда йиғилган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Афғонистон ҳукуматини мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида янада кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.

АҚШ ва Буюк Британия НАТОдаги иттифоқчиларини “Толибон”га қарши курашни кучайтириш учун Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга ундаб келмоқда.

Хабарларга кўра, Франция мудофаа вазири Харв Морин бу масалада кўмак беришни ваъда қилган.

НАТО мудофаа вазирларининг Вильнюс учрашувида Афғонистон мудофаа вазири Абдулраҳим Вардоқ ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG