Линклар

Польша бош вазири Москвага сафар қилди


Россия билан муносабатларни яхшилаш мақсадида Москвага келган Дональд Туск россиялик ҳамкасби Виктор Зубков билан учрашиб, ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Польша бош вазири Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.

Хабарларга кўра, мазкур учрашувда Россиянинг Шарқий Европа ҳудудлари орқали янги газ қувури ётқизиш лойиҳалари ва АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG