Линклар

logo-print

Россиянинг ривожланиш стратегияси эълон қилинди


Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгашида келаси 12 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини эълон қилди.

“Россия қудратли давлат сифатида жаҳон саҳнасига қайтди. Бугун Россия ҳисоблашиш лозим бўлган, ўз позициясини ҳимоя қила оладиган давлатдир. Россиянинг халқаро майдондаги обрўси мислсиз даражада ошди ва у мамлакат ривожи, миллий бизнес ҳамда фуқароларимиз манфаати учун хизмат қилмоқда”,- деди Владимир Путин.

Россия раҳбари АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига ҳам тўхталиб: “Бу ҳаракатлар Россияга қарши қаратилмаганига бизни ишонтиришга уринмоқдалар. Бу борада билдирган асосли ташвишимизга конструктив жавоб билдирилганича йўқ. Бу борада кўп гапирилмоқда, бироқ ҳамкорларимиз ўз режаларини амалга ошириш учун бу гаплардан дипломатик ҳимоя сифатида фойланмоқда. Мен буни юракда оғриқ ва таассуф билан эътироф этишга мажбурман”,- деди.
XS
SM
MD
LG