Линклар

logo-print

Қаҳратон совуқ юзлаб афғонни ўлдирди


Афғонистон расмийлари бу йилги қаҳратон қиш совуғида мамлакат бўйича 750дан ортиқ одам нобуд бўлганини маълум қилди.

Табиий офатларнинг олдини олиш комиссияси раҳбари Нур Подшоҳ Кўҳистоний қаттиқ совуқ оқибатида Афғонистонда 200 мингдан ортиқ қорамол ўлганини билдирди.

Афғонистоннинг чекка минтақаларини марказий шаҳарлар билан боғловчи йўллар қалин қор билан қоплангани боис, чекка минтақалар аҳолисига зарурий ёрдам етказиб бериш имконсиз бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG