Линклар

logo-print

Туркман ҳайдовчиларига текин бензин берилади


Туркманистон ҳукумати мамлакатдаги енгил машина ҳайдовчиларга ҳар ойда текинга 120 литрдан бензин бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор 11 февралдан бошлаб амалга тадбиқ этилади.

Ҳукумат қарорига кўра, юк машиналари ва автобус ҳайдовчилари бир ойда 200 литрдан, мотоцикл ҳайдовчилари эса 40 литрдан бепул бензин олади. Агар ҳайдовчиларга давлат бепул берадиганидан кўп бензин керак бўлса, у ҳолда бир литр бензинни бозор нархида 60 центдан харид қилиш мумкин. Ҳозир Туркманистонда бир литр бензин нархи саккиз сентни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG