Линклар

Мюнхенда хавфсизлик масаласида йиллик халқаро анжуман очилди


Йиғилишда дунё давлатларининг мудофаа вазирлари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари қатнашмоқда. Бу йилги анжуман Туркия бош вазири Ражап Тоййиб Эрдўғоннинг расмий нутқи билан бошланди. Туркиядаги хавфсизлик муаммолари ҳақида гапирган Эрдўғон Туркия ғалабага эришмагунча, Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши кураш давом этишини билдирди.

Анжуманда чиқиш қилган Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей дунё бўйича радиоактив моддалар ноқонуний ташилиши хавотирли даражада кўпайгани, хусусан, ўтган йилда 150 та шундай воқеа қайд этилганини таъкидлади.

Мюнхенда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва Россия бош вазири биринчи ўринбосари Сергей Иванов якшанба куни нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG