Линклар

logo-print

Ёш йигит ўлимдан қутулиб қолди


ИСНА – Эрон талабалари ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ҳукумати спиртли ичимликлар ичгани учун ўлимга ҳукм этилган 22 ёшли фуқаролардан бирига нисбатан жазони бекор қилган.

Бу йигит спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун бир неча бор ҳибсга олинган ва оқибатда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Маҳкумнинг адвокати ўз ҳимояланувчиси қилмишидан афсус чекиб, кечирим сўраганидан сўнг ҳукм бекор қилинганини айтмоқда.

Эронда ҳукм сурадиган исломий қонунларга биноан спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қатъиян таъқиқланган. Бу қонунни биринчи бор бузган жиноятчи жаримага, иккинчи марта 80 дарра калтаклашга, учинчи марта узоқ муддатли қамоққа, тўртинчи бор ҳам спиртли ичимлик ичиб қўлга тушганда эса ўлим жазосига ҳукм қилинади.
XS
SM
MD
LG