Линклар

Маҳбуслар афғон қамоқхонасига ўтказилди


АҚШ ҳарбийлари толиблар гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсда сақланаётган 20 афғон маҳбусини Афғонистон қамоқхонасига топширди.

Бу жараён АҚШ қамоқхоналарида сақланаётган барча афғон маҳбусларини охир-оқибатда АҚШнинг Афғонистондаги ва Гуантанамо қамоқхонасидан чиқариб, Афғонистон суд тизими ихтиёрига топшириш дастури асосида амалга оширилди.

АҚШнинг Кобулдаги ҳарбий қўмондонлиги тарқатган баёнотда айтилишича, афғон маҳбуслари шанба куни кўчирилган ва бу айни дастур бошлаганидан буён ўн бешинчи бор амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG