Линклар

logo-print

Барак Обаманинг навбатдаги ғалабаси


АҚШ президентлигига дастлабки сайлов пойгаси бораётган қизғин паллада демократлардан номзод Барак Обама Вашингтон, Небраска ва Луизиана штатларида ғалабани қўлга киритди.

Жамоачилик сўрови натижаларига кўра, айни штатларда Б.Обаманинг демократлар сафидаги рақибаси Ҳиллари Клитон партия фаолларининг камчилик овозини олган ва бу билан икки номзод ўртасидаги рақобат янада кучайди.

Республикачилар ўртасида эса ҳануз Жон Маккейн етакчиликни қўлдан бермай келмоқда. Унинг рақиби Майк Ҳаккабининг шанба куни Канзас штатидаги қатъий ғалабаси ҳам Маккейннинг ютуқларига соя сола олмади.
XS
SM
MD
LG