Линклар

logo-print

Россия глобал келишув истайди


Россия стратегик қуроллар тарқалишини назорат қилиш бўйича глобал миқёсдаги халқаро келишувга эришишга даъват этмоқда.

Германиянинг Мюнхен шаҳрида дунёвий хавфсизлик бўйича ўтказилаётган 44-халқаро анжуманда Россия бош вазири биринчи ўринбосари Сергей Иванов Россия ва АҚШ раҳбариятини шу мазмундаги янги шартнома устида ишлашга чақирди.

Бу борада икки давлат ўртасида мавжуд келишув 2009 йилда якунига етади. С.Иванов бу ҳужжат ўрнига имзоланадиган янги шартнома ядро қуролига эга давлатларнинг ўз қуролларини қисқартиришини кўзда тутиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, С.Иванов, Москва ўз миллий манфаатларини ҳарбий блоклар тузмасдан ҳам ҳимоя қилиш қурби етишини билдирди.
XS
SM
MD
LG