Линклар

Россия Ироқнинг 12 миллиард долларлик қарзидан воз кечди


Россия молия вазири Алексей Кудриннинг айтишича, Ироқнинг Россия олдидаги қарзидан 93 фоизини воз кечишга оид шартнома Москвада имзоланган.

Хабарларга кўра, эндиликда Ироқнинг Россия олдидаги қарзи 900 миллион долларни ташкил этади. Янги шартномага биноан Ироқ ҳукумати бу қарзни 17 йил давомида Россияга қайтаради.

А.Кудриннинг билдиришича, Россия ҳукумати яқин келажакда Ироқ иқтисодиётига 4 миллиард доллар сармоя ётқизишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG