Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:08

Олмаотада ўзбек қочқини калтакланди


Куни-кеча Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзбек қочқини, “Бирдамлик” ҳаракати аъзоси Улуғбек Назаров номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди.

Унинг “Озодлик” билан суҳбатда айтишича, автобусдан тушгани заҳоти бир неча киши уни ҳеч қандай сабабсиз калтаклаган.

“9 ойдан бери шу ерда яшайман. Маҳаллий аҳоли билан бирор келишмовчиликка борганим йўқ. Шунинг учун “Бирдамлик” аъзоси бўлганим учун калтакланган бўлишим эҳтимоли катта”,- деди У.Назаров.

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси Олмаота ваколатхонаси вакили Денис Живаго Қозоғистон, хусусан, Олмаота нафақат ўзбек қочқинлари ёки хориж фуқаролари, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам хавфли ҳудуд бўлиб бораётганини таъкидлади.

“Қозоғистон банкларининг ипотека сиёсати инқирозга юз тутгани учун кўпгина қурилишлар тўхтаб қолди. Олмаотага четдан минглаб одамлар келиб, қурилишларда меҳнат қилади. Қурилишлар тўхтагач, уларнинг кўпчилиги уйига қайтишга ҳам пул топа олмай юрибди. Олмаота шаҳри ички ишлар департаменти кўпгина корхона ва муассасаларга пресс-релиз юбориб, юқоридаги инқироз сабаб кечки пайт шаҳарда юриш бироз хавфли бўлиб қолганини билдирди. Шу боис, Улуғбек Назаровга ҳужум қилганлар оддий жиноятчилар ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас”,- деди Денис Живаго.
XS
SM
MD
LG