Линклар

Мансур Дадуллоҳ қўлга олинди


Покистонда “Толибон” ҳаракатининг беш аъзоси, жумладан, таниқли дала қўмондони Мансур Дадуллоҳ ҳибсга олинди. Бу ҳақда Покистон қўшинлари қўмондонлиги маълум қилди.

“Бу дала қўмондонининг қўлга олиниши унинг ортидан эргашган одамларга таъсир этмай қолмайди. Албатта, Мансур ва мулла Умар ўртасида келишмовчилик бор эди. Энди у қўлга олингач, бу ихтилоф янада кучаяди”,- деди Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Бироқ ҳозирча тасдиқланмаган хабарга кўра, Мансур Дадуллоҳ қўлга олинаётган пайтда қаттиқ яраланган ва ўша ернинг ўзида ҳалок бўлган.

Мансур Дадуллоҳ “Толибон” ҳаракати етакчиларидан бири мулла Дадуллоҳнинг укасидир. Мулла Дадуллоҳ АҚШ ҳарбийларининг 2007 йилда ўтказган амалиёти чоғида йўқ қилинган эди.
XS
SM
MD
LG