Линклар

“Газпром” Украинага газ беришни қисқартирмоқчи


Россиянинг “Газпром” ширкати Украинага етказилиб берилаётган газ ҳажмини қисқартириш билан таҳдид қилди.

“Газпром” расмийларининг билдиришича, Украинанинг Россия олдидаги газ бўйича қарзи бир ярим миллиард долларни ташкил этади.

“Биз газимизни бозор нархида сотишга мажбурмиз. Яқин ҳамкорларимиз, жумладан, бизга яқин давлатлар бундан хафа ҳам бўлади. Бироқ газ осонликча қазиб олинмайди ва буни ҳамкорларимиз эътиборга олиши шарт”,- деди Россия бош вазири биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев.

Украинанинг “Нафтогаз” миллий компанияси делегацияси эса мазкур масалани муҳокама қилиш мақсадида зудлик билан Москвага етиб келди.

Икки давлат ўртасида 2006 йил якунида рўй берган газ можароси оқибатида Ғарбий Европада газ тақчиллиги кузатилган эди.
XS
SM
MD
LG