Линклар

Президентга суиқасд уюштирилди


Шарқий Тимор президенти Хосе Рамуш Ортага мамлакатдаги исёнчилар томонидан суиқасд уюштирилди.

Хабарларга кўра, исёнчилар тонгда президент қароргоҳига амалга оширган ҳужум вақтида оғир тан жароҳати олган Хосе Рамуш зудлик билан Австралияга олиб кетилган.

Шу куннинг ўзида мамлакат бош вазири Шинана Гужмаунинг машинаси ҳам исёнчилар томонидан ўққа тутилди. Бош вазирга тан жароҳати етказилмагани айтилмоқда.

Шарқий Тимор 2002 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Унинг президенти Хосе Рамуш Орта 1996 йилда Нобель тинчлик мукофотига сазовор бўлганди.
XS
SM
MD
LG